томон
билан улашинг
1. Бирор нарса ёки жойга (маконга) нисбатан йўналишдаги жой, макон; тараф.
-
У томон. Бу томон. Кўчанинг икки томони. Боғнинг бир томони. Пайкалнинг тўрт томони.
-
Бир томони босиб қолган кулбага Йўлчини ётқизишди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Хонанинг икки томонига каравот қўйилган. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Тўрт томон қум, хайрият, бунда ҳеч ким эшитмайди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Ўзаро нисбатда, муносабатда бўлган шахс ёки шахслар гуруҳининг ҳар бири.
-
Душман томон. Қуда томон.
-
Аммо ўз отасидек бўлиб қолган ноиб жанобларининг томонини олишни ҳам, ёвузона бир қудрат эгаси бўлган Зокир калла томонига ўтишни ҳам билмай, иккиланиб турарди. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
-
Ҳар икки томоннинг ишини кўрган одам муқаррар: Булар ким тез қазирга ўйнашганов! деб ўйлайди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Абдураҳмон ёш бола экан, отаси ўлиб, онаси ва ота томонлари тарбиясида қолди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. (кўплик шаклида — томонлар). Ўзаро мухолиф, зид муносабатдаги шахс ёки субъектлар.
-
Томонларни келиштирмоқ. Томонларнинг розилигини олмоқ.
4. Иш, нарса-ҳодиса, масала ва шу кабиларнинг қирралари, қисмларидан бири; жиҳат.
-
Масаланинг энг муҳим томони. Асарлардаги муштарак томонлар.
-
Ҳа, бизнинг касбнинг ўзига хос нозик, жилов тутқизмас, баъзан асов, баъзан инжиқ томонлари бор. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Мен кўлда чўкканим, боланинг қутқаргани қолиб, бошқа томонини айтдим. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
-
Аммо айни чоғда унинг ҳам ўзига хос заиф то-монлари бор эди. С. Кароматов, Олтин қум
5. мат. Текисликдаги геометрик шаклларни ҳосил қилувчи кесмаларнинг ҳар бири.
-
Тўғри тўртбурчак томонлари. Томонлари тенг учбурчак.
6. кўм. взф. Макон, пайт, объект, сабаб каби муносабатларни, шундай маъноларни билдиради.
-
Биз томонга келяпти. Овоз кўча томондан келяпти. Кечга томон хабар олмоқ.
-
Елкасига ташланган кителининг енгига қўл сола туриб, индамай эшик томон юрди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Кечга томон Собирнинг хонасига Одил бува кириб келди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Аммо оламшумул бу кашфиёт илмий кенгаш томонидан етарли баҳоланмаганга ўхшайди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Бир томондан ферма мудири унинг ўрнида сиз бўлсангиз-у, кўз олдингизда боши очиқ бир жувон қилпиллаб юрса Э, содда экансиз, ука! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
томон сўзи қатнашган жумлалар:
Томонини олмоқ
-
Дарвиш гов кўпинча фуқаронинг томонини олар, бекларга, навбати келмагунча, сув бермас эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Сизни қаранг-у, яна ўшаларнинг томонини оласиз-а. П. Турсун, Ўқитувчи
ТОМОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOMON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
томон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар