томоша
билан улашинг
1. Оммавий равишда намойиш этиш учун тайёрланган саҳна асари, кўрсатув.
-
Театр томошаси. Цирк томошалари. Томоша зали. Томоша қўймоқ. Спектаклни қизиқиб томоша қилмоқ.
-
Пешайвон ойнасига туширилган парда орқасидан Ҳамза чиқиб келди-да, томоша тугаганлигини эълон қилди. К. Яшин, Ҳамза
-
Телевизорни кўраверарканмиз-у, томошаларни тайёрлаш қанчалик машаққатли бўлишини билмас эканмиз. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Табиий, у кўнди, шу йўсин эртага ўйналадирган томошага Султоналининг хотини ҳам ўргатилди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Умуман, киши эътиборини тортадиган, эътибор билан қарайдиган, кузатадиган, ундан завқ-шавқ оладиган, таъсирланадиган нарса.
-
Чорсудаги чойхонадан ўтиб, ажиб бир томошанинг устидан чиқишди. Самовар тўла одам. Ашула, аския, ҳангома, қаҳқаҳа авжида. К. Яшин, Ҳамза
-
Оббў, пол ювишни кўриш ҳам томоша бўптими? Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
— Балиқлар ҳам кўп аломат нарса-да, — деб қўйди томошага берилиб кетган Қудрат ичида. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
3. Киши эътиборини тортадиган машмаша, жанжалли ҳолат; ҳангома.
-
Буларнинг қитиғига тегма. Агар газетага тортса, ғир этиб терговчи келади. Ана унда кўр томошани. П. Турсун, Ўқитувчи
томоша сўзи қатнашган жумлалар:
Томоша қилмоқ
-
Ҳамза халққа қараб: — Ҳо-зир бир манзара кўринади, шуни томоша қиласизлар, — деб эълон қилди. К. Яшин, Ҳамза
-
Йигит-қизлар яшнаб бораётган чўлни, янги қурилган иморатларни, тепаликни тилка-пора қилаётган экскаваторни томоша қилишарди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Уйга келдиг-у, Ювош иккаламиз юлдуз ва медалларни томоша қила бошладик. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
ТОМОША сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOMOSHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
томоша сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар