томчи
билан улашинг
1. Суюқликнинг заррачалари тортишуви натижасида айланма сирт билан чегараланган, бир томишдан ҳосил бўлган алоҳида кичик бўлаги.
-
Сув томчиси. Ёмғир томчилари. Бир томчи ҳам қолдирмай ичмоқ. Томчи сел бўлмас, душман эл бўлмас. Мақол
-
Томчи тошни тешади. Мақол
-
Бир томчи сув чумолига дарё кўринади. Мақол
-
Бу гал қусуқ қонга айланган эди, [Кумушнинг] бурнидан ҳам бир неча томчи қон оқди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Унинг [деҳқоннинг] офтобда куйиб пишган, этсиз, йирик ёноқли юзида кўз ёшими, терми, ҳар ҳолда томчилар юмаланар эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. шева, айнан Чакка ИИ.
-
Томдан томчи ўтаётир.
-
Ёмон бўлганда қандай — умрнинг заволи. Онам, томчининг ҳар чиқ этгани — бир кунлик умрнинг чиққани, дейдилар. П. Турсун, Ўқитувчи
томчи сўзи қатнашган жумлалар:
Дарёдан (ёки денгиздан) бир томчи
-
— Бу айтганларимиз дарёдан бир томчигина! — деди Олимов, болаларнинг кўпи ҳали қаноатланмаганини сезиб. — Тоғларимизда сир кўп. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
ТОМЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOMCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ТОМЧИ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ТОМЧИ сўзига берилган маънолар
томчи сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
томчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing