томошабин
билан улашинг
1. Бирор томошани кўриш учун келган шахс, томоша кўрувчи.
-
Театр томошабинлари. Футбол томошабинлари.
-
Томошабинлар чапак чалиб юбордилар. Ҳамма ёқдан қийқириқ эшитилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Халқ, саҳнанинг очилишини кутган томошабиндай, жим эди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. кўчма, дағал Бирор ишга лоқайдлик билан четдан қараб, кузатиб турувчи шахс.
-
Томошабин бўлиб турмоқ.
-
— Хафа бўлманг, ака, — деҳқоннинг елкасига қоқиб юпатди Йўлчи,— фалокат эмас, арава синади, тузатилади Атрофда одам тўпланди. Баъзилар ачинади, баъзилар томошабин. Ойбек, Танланган асарлар
-
Жанжал эса борган сари газак оларди, ота-она ҳам уларнинг келишмовчилигига аралашмас, гўё томошабин ролини ўташар эди. Газетадан
ТОМОШАБИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOMOSHABIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
томошабин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар