борт
билан улашинг
1. Кема, космик кема, юк машинаси, самолёт ва шу кабиларнинг ёни, ён девори.
-
Машина шитоб билан тепаликка тирмашиб, оғир юкдан бортлари бетиним ғичирлаб бормоқда. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
-
Тўрабек бортга суяниб ўтирган еридан алам билан тўлғаниб қўйди. М. Мансуров, Ёмби
-
Бортига гўшт деб ёзилган машина ўқдай учиб келди-да, омборхона олдида тўхтади. Газетадан
2. Келишик аффикси билан келган шаклларда самолёт, кема ва шу кабиларнинг ичи маъносини билдиради.
-
Восток космик кемаси бортидаги одам билан космосга кўтарилди. Келажакка парвоз
-
Кема бортига ўрнатилган ҳамма асбоблар ва системалар аниқ ва пухта ишламоқда. Газетадан
БОРТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BORT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
борт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар