даф
билан улашинг
Чертиб чалинадиган, доира шаклидаги ёғоч гардишга хом тери қоплаб ясалган мусиқа асбоби; чилдирма, доира.
-
Даф чалиниб, базм бошланди. Мирмуҳсин, Ойна
-
Дилдор югуриб бориб, Давлатбахт бегимнинг хонасидан ғижжак, танбур, даф келтирди. Ойбек, Навоий
Қайтариш; йўқотиш, бартараф этиш.
-
Мана у [Отабек] шу мудҳиш, бошга тушмоғи аниқ турган ҳалокатнинг дафи учун Мартлондан ошиғич чиқиб жўнаган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
даф сўзи қатнашган жумлалар:
Даф бўлмоқ
-
Чол бобо қўли билан даф бўлинглар дегандек ишора қилиб қўйди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Келган бало ўша билан даф бўлсин, деди ичида. С. Анорбоев, Оқсой
Даф қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Қўй сутининг қон туфлаш касалини даф қилишда фойдаси катта. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
-
Ҳар қандай ёмон назарни даф қилади бу исириқ. С. Аҳмад, Уфқ
-
Душманнинг бир неча ҳужуми даф этилди. Т. Рустамов, Мангу жасорат;
-
Бегуноҳларга ножўя даф қиладиганларни сал фаҳмласанг, шипшитиб қўй: нақ белини синдирамиз. Муштум
-
— Ваҳшийга тегмасанг, у сенга даф қилмайди, — деди Шубин. Шуҳрат, Олтин зангламас
-
Алижон чамадонини шилдираб оқаётган ариқ бўйига қўяётганида, қоплон сапчиб туриб, даф қилди. Мирмуҳсин, Чиниқиш
Дафи савдо
ДАФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
даф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар