дафтар
билан улашинг
1. Китобча шаклида тикилган, муқоваланган ва хат ёзиш ёки расм чизиш учун мўлжалланган тоза қоғоз варақлари.
-
Бир чизиқли дафтар. Катак дафтар. Расм дафтари.
-
Болаларникидай кулимсираган жуда жонли ва қандайдир баҳаё қоп-қора кўзлар дафтарлар устида ўйчан югуради. Ойбек, Нур қидириб
-
Шерали ҳозиргина эшитган гапларини апил-тапил дафтарига ёзгач, минбарга қараб қолди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Отам менинг отли йигит, Дафтари гул хатли йигит. Бойчечак
2. Бирор кимса ёки нарса ҳақидаги саргузашт ҳикоя.
-
Унинг дафтари узун. Дафтар қилмоқ.
3. кўчма Борлиқ, ўзлик.
-
Ҳар ёнда гўзаллик ёймиш дафтарин. А. Орипов, Юртим шамоли
дафтар сўзи қатнашган жумлалар:
Вексель дафтари
-
Шуниси ҳам борки, вексель дафтарим қаердалиги эсимда йўқ. К. Яшин, Ҳамза
Кундалик дафтар
-
ювган кирларини дазмол қилди, болаларининг дарсларини текширди, кундалик дафтарларини кўрди. С. Зуннунова, Олов
Нота дафтари
-
Симларга қўнган қушлар нота дафтаридаги нуқталар-у, шамол уларга қараб, куйни чалаётгандек эди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
Уй дафтари
Хотира (ёки кундалик) дафтари
-
Махзум домланинг хотира дафтарининг биринчи қисми шу билан тамом бўлди. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой
Шикоят дафтари
-
Шикоят дафтарини талаб қилса, тўрт эллик қоғозга дардингизни ёзинг, кимга десангиз, элтиб бераман, деди. Муштум
Ҳисоб дафтари
-
Тальъат уни кўриб қолди шекилли, ҳисоб дафтарини пахта устига ташлаб, чопиб тушди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Дунё дафтари
-
Шу буюк ўғлингни ардоқлаб дилдан, Халқим, таъзим этсанг арзигай тамом. Унинг номи билан бирга битилган Дунё дафтарига ўзбек деган ном. А. Орипов, Йиллар армони
Кўнгил дафтари
-
Хатдир кўнгил дафтари, хатдир севги каптари Ё. Мирзо, Ўғил меҳри
-
Кўнгил дафтарининг олтин бетига Бебаҳо, нашъали чечак тақдингиз. Ғайратий.
Темир дафтар
Умр (ёки ҳаёт) дафтари
-
Мелихон она умр дафтарини варақлади. Газетадан
-
Билсин: ҳаёт дафтарига у Ўчмас қилиб мангу битилган. Шуҳрат, Ёшлигимнинг давоми
(Ҳасрат) дафтари
-
Шу баҳона билан унинг дафтари очилиб кетди. Ҳ. Назир, Узр, отахон.
-
Нотаниш жувоннинг ранги оқариб, ҳасрат дафтари очилиб кетди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
— Дафтаримни очиб нима қиласиз? — деди енгил хўрсиниб Гуландом. Ойбек, Танланган асарлар
ДАФТАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAFTAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дафтар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ДАФТАР сўзига берилган маънолар
дафтар сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар