даҳан
билан улашинг
1. с.т. айн. Оғиз И 2, 3.
-
Учи даҳанига қараб эгилган қинғир бурнини ғалати қимирлатиб, ўрнидан турди. О. Ёқубов, Диёнат
-
Муниранинг пешонаси дўнгроқ, даҳани кулча юзига номуносиб тарзда каттароқ эди. Э. Усмонов, Ёлқин
-
Холи қолган Жанна эркаланиб, Умиднинг даҳанидан секин ўпиб қўйди. Мирмуҳсин, Умид
2. кўчма Сўзамоллик, гапга чечанлик; ваъдабозлик.
-
Турдимат лафзида турмайдиган йигит. Шу даҳани билан шунча йил раислик қилганига доғман. И. Раҳим, Ихлос
3. Бирор нарсанинг киравериш жойи, очиқ томони, лаби.
-
Муллажон белбоғининг қатидан носқовоғини олиб, кафтини тўлдириб, нос отди, хотиржам юриб келиб, айвоннинг даҳанига ўтирди. С. Аҳмад, Сайланма
-
Муроджон ишдан келса, онаси кийимларини тугиб, айвон даҳанида ўтирибди. С. Аҳмад, Сувлар оқиб кетди
ДАҲАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAHAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
даҳан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар