даҳана
билан улашинг
1. қ.х. Экинга сув қўйиш учун қилинган ўйиқ жой; ариқча бошланган жой.
-
Сафарбаров беихтиёр, гўё пахтазорга ўт кетгандек, даҳанадан даҳанага, уватдан уватга югурди. И. Раҳим, Зангори кема капитани
-
Ҳар бир бригада уч-тўрт даҳанадан сув ичарди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
2. Сув ўтадиган қисқа, тор ўзан.
-
Қўш-чинордан бир ярим километр юқорида бири юз эллик, иккинчиси яқин юз қадам келадиган иккита даҳана бўлиб, тошқин суви шу ерлардан ўтар экан. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Хайриби ирим-сиримга бориб, тегирмоннинг сув айланиб тушадиган даҳанасидаги катта қора тол остига чироқ ёқиб келди. Д. Нурий, Осмон устуни
3. айнан Даҳан 3.
-
Айвон даҳанаси. Уй даҳанаси.
-
Чойхона кўчанинг шундай даҳанасида, катта ҳовузнинг бўйида эди. Ў. Умарбеков, Севгим, севгилим
-
Ҳожи бобо чарчаган кишилардай уҳ тортиб, супа даҳанасига ўтирди. Ғ. Ғулом, Шум бола
4. Даранинг бошланиш жойи; дара оғзи.
5. махс. Пичоқ қинининг оғзи.
ДАҲАНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAHANA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
даҳана сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар