даҳа
билан улашинг
1. тарихий Ўтмишда Бухоро амирлигида ўнта пиёда аскардан иборат бўлган ҳарбий бўлинманинг номи.
2. дин. Рамазон ойида ўтказиладиган ўн кунлик ибодат ва у билан боғлиқ маросим.
-
Рамазон ойининг сўнгги ўн куни қолганда, эшон домланинг муридларидан олтмиш-етмиш киши мадрасага йиғилиб, даҳа номидаги ибодатга ўтирар эдилар. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари.
махс. Ипак қуртининг уйқуга кириш палласи, ёши.
-
Даҳада қуртни мумкин қадар тўйдириш, сўнгра дастага киритиш керак. Газетадан
-
Қурт даҳага кирдими, колхоз араваси кетма-кет шаҳарга ғизиллайди. С. Аҳмад, Сайланма
даҳа сўзи қатнашган жумлалар:
Даҳага кирмоқ
-
Қурт даҳага кириб, баргни икки баравар ортиқ ҳазм қилади. Газетадан
-
Ҳаммалари, даҳага кирган қуртдек, овқатга ташланишди. Муштум
Катта даҳа
-
Пилла қурти катта даҳага кирганда, одамни шошириб қўяди. Газетадан
Кичик даҳа
-
Ҳа, нима қилай, холанг ўргилсин. Қуртларим учинчи даҳага кирган, шошириб қўйишди мени! Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
Охирги даҳа
-
Ёдгор соғайиб, охирги даҳада турган пилла қуртидай бўлган эди. С. Айний, Дохунда
ДАҲА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
даҳа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар