гаров
билан улашинг
1. Ваъданинг бажарилишига ишонтириш учун қолдириладиган омонат нарса.
-
— Хўп, мен гаровга пул бериб кетай, — деди Йўлчи Қора Аҳмадга. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мен оғайниларни кўзларим устида тутаман, уларни муҳтожлик чоғларида кўрсам, ўзимни гаров қўйиб бўлса ҳам, эҳтиёждан чиқаришга тиришаман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Бажарилишини, амалга ошувини таъминловчи нарса, асос.
-
Кузги шудгор — мўл ҳосил гарови.
-
Дўстлигимиз ҳозирги зафарларимизнинг пойдевори, порлоқ истиқболимизнинг гарови, боқий умримизнинг тимсолидир. Газетадан
-
Раис ем-хашак ҳозирлаш чорвачиликни ривожлантиришнинг асосий гарови экани тўғрисида катта нутқ сўзлади. С. Анорбоев, Оқсой
гаров сўзи қатнашган жумлалар:
ГАРОВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GAROV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гаров сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing