толиқ
билан улашинг
1. Куч-мадори қуримоқ, тинкаси қуримоқ, ҳолдан тоймоқ; мадорсизланмоқ.
-
Бели толиқмоқ. Қўли толиқмоқ. Кўзи толиқмоқ.
-
Аллақаерда кўрганим чип-па-чин эсимда турипти-ю, ростини айтсам, ажратолмаяпман, толиқибман шекилли. С. Кароматов, Олтин қум
-
Унинг толиққани, руҳан қийнала-қийнала тунлари яхши ухлай олмагани ранг-рўйидан кўриниб турарди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Кун исиди, амир-зодам. Ёз рамазони тинкани қуритур. Эртагача толиқиб қолмасинлар. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Ҳаёт-эҳтиёж нарсаларидан камчилиги бўлмоқ, сиқилмоқ, шу жиҳатдан қийин, ночор аҳволда бўлмоқ.
-
Озиқ-овқатдан толиқмоқ.
-
Танбалнинг ёшига етгунча кўп ғалабаларни кўрурсиз. Ҳолбуки, бу урушлардан эл-улус беҳад толиқди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Бола-чақаси толиқса ҳам, емай-ичмай орттирганини олиб келиб, шайхлар оёғига тўкади. К. Яшин, Ҳамза
ТОЛИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOLIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
толиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар