толе
билан улашинг
1. Турмушдан мамнунлик ҳолати, турмушдан мамнун этувчи тақдир.
-
Толеингда бор экан яшаш, Гоҳ қон ичдинг, гоҳида шароб. А. Орипов, Юртим шамоли
-
Толеингдан ўргилай, қизим, онанг шўрлик қиз бўлиб, келин бўлиб, ҳеч нарса кўрмаган эди, худойи таоло ҳаммасини сенга насиб қилган экан. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Ҳа, толе бўлмаса қийин экан! Мен не-не орзулар билан илм-ҳунар ўрганиб келган эдим! Ватаним бўлмиш Фарғона водийсида мадрасалар қурмоқчи эдим. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. сўзлашув тили Омад, бахт.
-
Хўжайиннинг кармони ўпирилганга ўхшайди, толеи йўқ-да. Шу бу йил ютқизишдан боши чиқмай қолди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Султон бўзчининг ўғли Муҳаммаджоннинг толеи паст кетди. Н. Сафаров, Султон бўзчининг неваралари
ТОЛЕ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOLE сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
толе сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар