токча
билан улашинг
1. Маҳаллий уйларда идиш-товоқ ва бошқалар анжомлар қўйиш учун деворда квадрат ёки бошқа шаклда ишланган махсус жой.
-
Элмурод кўрпачага ўтирди. Сўнгра ён-берига куз югур-тирди. Кичкина токчаларга ранг-баранг чинни ва сопол косалар терилган эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Токчаларга мискўза, самовар, қумғон, жом, чинни пиёлалар тартиб билан териб қўйилибди. К. Яшин, Ҳамза
-
Токчалари ганчдан ажойиб гуллар билан ишланган катта уйда бир талай одам ўтирган эди. Ойбек, Навоий
2. Умуман, вазифаси, шакли ёки бошқа бирор жиҳати билан токчага ўхшаш нарса, жой.
-
Токилар остидаги дўконларнинг токчаларига уйилган ҳарир моллар шойи, атлас ва бошқа ранго-ранг баззозлик моллари бу ерга келганларнинг кўзини ўйнатади. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Шкаф токчаларига териб қўйилган турли ичимликлар яққол кўриниб турибди. С. Азимов, О, Лайло
-
Абдували ака дераза токчасига омонатгина ўтирди. С. Зуннунова, Янги директор
-
Улар [кийиклар] беш-олти газ пастда — токчада, икки томон эса тик девор. Ш. Холмирзаев, Бодом қишда гуллади
токча сўзи қатнашган жумлалар:
Кир токча
-
Икки тахмон ўртасидаги кир токча тепасида чой қутисининг зар қоғозларидан қирқиб ёпиштирилган Мадинанинг тасвири. С. Аҳмад, Сайланма
ТОКЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOKCHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
токча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар