тола
билан улашинг
1. Йигириш, газмол тўқиш ва шу кабилар мақсадлар учун ишлатиладиган жуда ингичка, пухта табиий ёки сунъий материал.
-
Ипак толаси. Жун толаси. Сунъий тола.
-
Биз терган пахтанинг ҳар бир толасин Ёвузлар бўйнига айлагил сиртмоқ. Ғайратий
2. Соч, соқол кабиларнинг ҳар бир мўйи.
-
Айт, бу сочинг толасиму, Жон ипин бир бандиму? Э. Воҳидов.
-
Уни қучоқлаб ўпгиси, ҳар бир толаси оғир меҳнат, алам билан суғорилган оппоқ соқолини кўзларига суртгиси келди. Ойбек, Танланган асарлар
3. кам қўлл. Кокил, зулф.
4. кўчма Умуман, толага ўхшаш нарса ҳақида.
-
Ўргимчак тўқир оқ толалар, хонқизи боради меҳмонга. Ш. Раҳмон, Юрак қирралари
-
Полиефир толасидан ишланган сунъий қон томирлар артерия томирлари торайиб қолган беморларга ёрдам беришда қўлланмоқ-да. Фан ва турмуш
-
Оғриқ — жағ толаларининг исёни бўлиб, бирор аъзо ёки вужуднинг дод-фарёдидан дарак беради. Фан ва турмуш
ТОЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тола сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар