суюқ
билан улашинг
1. Оқиш ва ўзи ишғол қилиб турган идиш шаклини олиш хусусиятига эга бўлган.
-
Суюқ жисм. Суюқ модда, Суюқ ёқилғи.
-
Суюқ шиша.
-
Кимёвий фаол, қаттиқ, суюқ ва газсимон моддалар билан реакцияга киришади. ЎзМE
2. Суви меъёридан ортиқ ёки нисбатан кўп бўлган; серсув.
-
Я на бир кетмон урганда, ажриқзордан билқиллаб суюқ лой чиқди-да, кейин кучли тиниқ сув тикка отилди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
3. Маза, куч берувчи таркибий қисми меъёридан кам ёки нисбатан оз бўлган; кучсиз.
-
Суюқ сут. Суюқ қатиқ. Суюқ эритма.
-
Ҳайдарбойнинг кўримсиз чойнакларидаги қуюқ ва суюқ чойлари бу ердаги жуда кўп одамларнинг ҳам, ўтган-кетган йўловчиларнинг ҳам чанқовини босиб туради. П. Турсун, Ўқитувчи
4. Унчалик қалин, зич бўлмаган, ҳаккам-дуккам, сийрак.
-
Суюқ тутун.
-
Офтоб ҳали қор ташлаган суюқ, оқиш булутлар ортидан чиқмаган бўлса ҳам, тушга бориб, ҳамма ёқ илиб кетди. П. Қодиров, Уч илдиз
5. кўчма Мазмунан саёз, сийқа ёки бемаза.
-
Суюқ гап. Суюқ асар.
-
— Постановканг ёғи олинган сутга ўхшайди, суюқ, — деб танқид қилдим. С. Абдуқаҳҳор, Санамай саккиз дема
6. кўчма Фаҳш йўлига кирган; бузуқ.
-
Суюқ эркак.
-
[Умар] Кўп юрди, кўп топди, топганини совурди. Албатта, у пуллар суюқ аёллар йўлига кетди. Ш. Холмирзаев, Бодом қишда гуллади
суюқ сўзи қатнашган жумлалар:
Суюқ ош
-
Шокир баззоз Аппон чолга қатиқ билан райҳонни узатди. У косасига керагини солиб бўлгач — Қани, Аппон, овқатга қара, — деб, косадаги суюқ ошни уч-тўрт бор шопириб қўйди. Ёшлик
СУЮҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUYUQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
суюқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар
Янги сўзлар
- эмпирик
- намунасиз ўрганиш (Zero-shot)
- галлюцинация (уйдирма)
- мўнадаламоқ
- френч
- бир томонламалик (Bias)