суюқлик
билан улашинг
1. Оқиш ва ўзи ишғол қилиб турган идиш ҳажмини олиш хусусиятига эга бўлган модда.
-
Кичкинагина, пенициллин шишасида қандайдир оппоқ суюқлик эди. С. Аҳмад, Жимжитлик
-
Жазирама ёз кунлари янтоқ ўзидан сарғиш елимга ўхшаш суюқлик ажратиб чиқаради. Фан ва турмуш
-
У кунда уч маҳал беморнинг қон томирига игна санчиб, аллақандай суюқлик юборади. С. Сиёев, Аваз
2. физика Модданинг қаттиқ ва газсимон ҳолатлари ўртасидаги механик ҳолат.
-
Модданинг суюқлиги. Сутнинг қуюқ ёки суюқлигини ўлчамоқ.
3. кўчма Суюқ кишиларга хос иш, хатти-ҳаракат, юриш-туриш, қилиқ.
-
Кунлардан бирида у, беадаблик қилгани учун, бир шаддод қиздан шапалоқ егани эсида. Ўша-ўша, Валивой қизларга суюқлик қилмайдиган бўлди. Ҳ. Назир, Онаизор
СУЮҚЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUYUQLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
суюқлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар