суз
билан улашинг
1. 1 Сузгич ёки бошқа бирор нарса орқали ўтказиб, механик аралашмалардан тозаламоқ.
-
Бензинни машина бакига сузиб солмоқ.
2. Суюқ нарсаларнинг керакли қисмини ажратиб олмоқ.
-
Сирка сузмоқ. Сузиб сутнинг қаймоғини олмоқ.
-
У киши [бой] шўрвани пиширади, лекин мойини сузиб ичади, гўштини ейди, менга тақир суяк, бир коса жирсиз сув келтиради. Ойбек, Танланган асарлар
3. Тайёр овқат ёки ичимликни ейиладиган ёки ичиладиган идишларга тақсимлаб солмоқ.
-
Палов сузилиб, Нусратбек икки лаганни келтирганда, йигитлар Соҳиб аканинг елкасига туртишди. С. Нуров, Нарвон
-
Махсумов ҳаммага шўрва сузди. М. М. Дўст, Лолазор
-
Бир сиқимгина ош қилиб, сузиб олишга ҳайрон бўлиб ўтирган эдим. С. Аҳмад, Уфқ
4. Карталарни ўйновчиларга бўлиб бермоқ.
-
Карта сузмоқ.
суз сўзи қатнашган жумлалар:
Кўз сузмоқ
-
Ғунажин кўзини сузмаса, буқа ипини узмайди. Мақол
-
Ёши қирқларга бориб қолган бўлса ҳам, икки бети қип-қизил жория бўш халтани ноибнинг қўлидан оларкан, қоп-қора кўзларини алланечук сузиб, ғамзали бир оҳангда: — Бизга-чи, бегим? — деб сўради. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
1. Қўл-оёқ ёки сузгичларини қимирлатиб, сувда турмоқ ёки бирор йўналишда ҳаракат қилмоқ.
-
Қулоч отиб сузмоқ. Қурбақача сузмоқ. Чалқанчасига сузмоқ.
-
Терак тагидан шолипоя бўйлаб йўл бор. Чирчиққа тик чиқади. Дарёдан сузиб ўтамиз. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Балиқ сувда сузади, сувда ухлайди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Сув транспорти воситаларида юрмоқ, сайр ёки сафар қилмоқ.
-
Қайиқда сузмоқ. Кемада сузиб, денгиздан ўтмоқ.
3. Суюқлик ёки газ бетида қалқиб турмоқ ёки оқмоқ.
-
Итарувчи куч жисм оғирлигига тенг бўлганда, жисм суюқликнинг юзида ёки ичида сузиб юради. Физика
-
Бу Волга ҳам тун оғушида, худди сувда сузиб бораётган кемадек, аста-секин узоқлашди Ёшлик
-
Эскидан сақланиб қолган ёдгорлик — оққушлар сузиб юрган кўллар-у дарахт тагида най чалиб ўтирган йигит -қизларнинг суратлари. М. М. Дўст, Лолазор
4. кўчма Бир маромда бир тарафга қараб ҳаракат қилмоқ, кезмоқ, оқмоқ.
-
Домла кўзларини ишқаб, атрофга қайта тикилди-ю, қандайдир баҳайбат қушларнинг қумда оҳиста сузиб юрган сояларини кўриб, беихтиёр тепага қаради. М. Мансуров, Ёмби
-
Самода эса ҳеч кимга кераксиз ғариб ой мунғайиб сузарди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
пуштиранг улкан булут самонинг қоқ ўртасида сузиб бориб, рўпарадаги қўшнининг пастак, лойшувоқ томига юпқа ва шаффоф соя ташлади. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
СУЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
суз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар