сузгич
билан улашинг
Суюқликларни турли хил механик аралашмалардан тозаловчи асбоб, мослама; фильтр.
-
Сутни сузгичдан ўтказмоқ.
-
Янтоқдан тайёрланган дамлама сузгичдан ўтказиб олинади ва ваннада чўмилганда ишлатилади. Фан ва турмуш
1. Сув юзида ва умуман суюқлик бетида сузувчи, турли мақсадлар учун белгиланган енгил нарса, детал; қалқович.
-
Қармоқ сузгичи. Карбюратор сузгичи. Сув йўлини кўрсатувчи сузгичлар.
2. Балиқ ва бошқалар сув ҳайвонларининг сувда сузиш (ҳаракат қилиш) аъзоси.
-
Балиқнинг қуйруқ сузгичи.
Сув бетида жуда тез сузиб юрадиган қўнғизсимон ҳашарот, сув қўнғизи.
-
Сув ниҳоятда соф; офтоб нурида живир-живир товланувчи майда шағал юзида кичкина балиқлар сайр қилади, ғир-ғир сузгичлар айланади. Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?
СУЗГИЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUZGICH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сузгич сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing