совур
билан улашинг
1. қ. х. Шамолда шопириб тозаламоқ, шопирмоқ.
-
Ўт иши — қовурмоқ, Ел иши — совурмоқ. Мақол
-
[Бободеҳқон] Кун қизиб турган пайтларда, бошидан офтоб ўтишига қарамай, янчиқ янчибди. Кечки шамолда буғдой совурибди. С. Анорбоев, Бободеҳқон сўзи
2. кўчма Беҳудага кеткизмоқ, беҳуда сарф, харажат қилмоқ.
-
Пулни совурмоқ.
-
Мен учун ҳам, ўзи учун ҳам пулни аямай совурар ва ҳеч қачон менинг моянам билан қизиқмасди. Ёшлик
3. Маҳв этмоқ, йўқ қилмоқ, беҳудага чиқармоқ.
-
Тилакларимни совурганинг етмай, тилакларимни йиққанинг нимаси. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Шоирнинг юрагида ҳақиқат душманларига қарши, ҳаммадан севгани — ҳаёт гулини совурмоқчи бўлган ёвуз кучларга қарши ғазаб ёнар эди. Ойбек, Навоий
совур сўзи қатнашган жумлалар:
Кулини кўкка совурмоқ
-
Чингиз фармони билан шаҳарга ўт қўйилиб, кули кўкка совурилди. Мирмуҳсин, Темур Малик
Кўкка (ёки беҳудага) совурмоқ
-
Шамол қутурар, қорни оппоқ тўзонга айлантириб, кўкка совурар эди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
— Бизни давлат пулини кўкка совурувчи тентаклар, хаёлпарастлар, деб аташаётганлар ҳам йўқ эмас, — деди Дониёров Моҳидилга. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
СОВУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOVUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
совур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар