совуққонлик
билан улашинг
1. Оғир, вазмин бўлиш хусусияти.
-
Ўзини совуққонликка солмоқ.
-
Албатта, эл фойдасидан кўра ўз манфаатини олдинга сурувчи бу чўталчи бекларга қарши ҳожининг совуққонлик сақлай олиши ва асабийлашмаслиги мумкин эмас эди. А. Қодирий, Утган кунлар
-
Сўз Гулшан билан учрашиш ва ундан олинган жавобга етганда, Анварнинг туси ўзгариб, киприк остлари учиб кетди. Аммо кутилмаган равишда яна совуққонлик сақлади. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Мансабдор шахснинг, умуман, бирор кимсанинг ўз вазифаларига эътиборсизлиги, бепарволиги; масъулиятсизлик.
-
Ўз ишига совуққонлик билан қарамоқ.
-
Кейинги пайт-да баъзи тиббиёт ходимларининг ўз ишларига совуққонлик ва тамагирлик билан муносабатда бўлаётганликлари аниқланди. Саодат
СОВУҚҚОНЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOVUQQONLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
совуққонлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар