совға
билан улашинг
1. Кимсанинг кўнглини олиш ёки хизматларини тақдирлаш учун тортиқ қилиб берилган нарса; ҳадя, туҳфа.
-
Қимматли совға. Совға бермоқ.
-
Душманнинг совғасидан қўрқ. Мақол
-
Шаҳар санитария бўлимининг бошлиғи ҳам машинасидан тушиб, у билан жуда қуюқ кўришиб, кўкрак чўнтаги-да турган авторучкасини совға қилди. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Тўйга келолмаган оғайниларидан уч-тўрттаси, Бадалбекни табриклаш учун, совғага магнитофон кўтариб келиб қолишди. С. Аҳмад, Сайланма
2. кўчма Кўпчилик учун тайёрланган ва тантанали равишда эгаларига топширил(ади)ган нарса.
-
Сайёҳлар, пойтахтимиз меҳ-монлари байрам арафасида ана шундай ажойиб совға [янги меҳмонхона] оладилар. Газетадан
-
Тарихий саналар ва байрамларни меҳнат совғалари билан кутиб олиш — шонли ва азалий анъаналардан бири. Газетадан
СОВҒА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOVG‘A сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
совға сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар