қидир
билан улашинг
1. Топиш учун уринмоқ, топишга ҳаракат қилмоқ; ахтармоқ, изламоқ.
-
Йўқолган китобни қидирмоқ. Дўстини қидирмоқ.
-
Ҳаёт шохларга тикилиб қаради. У овоз эгасини таниган, таниганини қидира бошлаган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Қутбиддин тўхтаб, шу атрофда тунаб қолишга ярайдиган жой қидира бошлади. С. Кароматов, Олтин қум
-
Ҳури гапни чўзиш учун ҳовлиқиб, мавзу қидира бошлади. Ф. Мусажонов, Ҳури
2. Қидириш, излаш ишлари олиб бормоқ, тадқиқ этмоқ.
-
Янги конлар қидирмоқ. Космосни забт этиш йўлларини қидирмоқ.
3. Топиш, эришиш ўй-хаёлида, иштиёқида, йўлида бўлмоқ.
-
Бахт қидирибсанми, уни фақат меҳнатдан топасан. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Ҳалиги мен айтган ўртоғимнинг ота-оналари орзу-ҳавас қидириб, бечора қизларини қаритиб қўйдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. шева Сайр-саёҳат қилмоқ.
-
Сайр этиб-қидириб, дунёни кезиб, Сўз айтиб, Москвада юрган Жамбулдир, Фозил Йўлдош ўғли
қидир сўзи қатнашган жумлалар:
Из қидирмоқ
-
Кампир из қидириб, боғма-боғ бориб, баланд девор олдида тўхтади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
Тирноқ остидан кир қидирмоқ
ҚИДИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIDIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қидир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҚИДИР сўзига берилган маънолар
қидир сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар