қинғир
билан улашинг
1. Тўғри чизиқ бўйлаб йўналмаган; эгри, қийшиқ.
-
Қинғир ёғоч. Қинғир девор. Хатни қинғир ёзмоқ.
-
Фуқаро уйлари чўзилган қинғир кўчанинг бошида арава сиғадиган катта, бўёқли дарвозага киришди. Ойбек, Навоий
2. кўчма Қаллобликка, хиёнатга асосланган; қалб.
-
Қинғир мақсад. Қинғир қадам. Қинғир ҳаракат. Қинғир юрак одам. Қинғир ишнинг қирқ йилдан кейин ҳам қийиғи чиқади. Мақол.
-
Дили қинғирнинг тили қинғир. Мақол.
-
Болага нисбатан бефарқ қараш хунук оқибатларга олиб келди: Малик қинғир йўлга кириб кетди Газетадан
қинғир сўзи қатнашган жумлалар:
Қинғир қарамоқ
Қинғир қўл ёки қўли қинғир
-
Олмоқ бўлиб магазиндан шоколад пича Қўли қинғир сотувчига дуч келдик кеча. Т. Ражабий, Нархи папкада
Қинғирига олмоқ
-
Мусанинг гапи тугамасдан Тўлбош қинғирига олди-кетди. Н. Фозилов, Оқим
ҚИНҒИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QING‘IR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қинғир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар