қибла
билан улашинг
1. а. [ — рўпарада турган нарса; намоз пайтида юз қаратиладиган томон (Макка томони); меҳроб; жануб]
2. дин. Мусулмонлар намоз ўқиётган пайтда юзни қаратиб, ўгириб турадиган томон, Макка шаҳри жойлашган томон.
-
Қиблага қараб фотиҳа ўқимоқ.
-
[Отамнинг] Кўп вақтлари тасбеҳ ўгириш кечалари қиблага қараб, тиз букиб ўтириб, худога йиғлаш билан ўтар эди. М. Мухаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
Меъмор дасторини бошига қўндириб, қиблага юзини тўғрилади Мирмуҳсин, Меъмор
3. эскирган Ғарб, кунботиш томон.
-
Қибладан эсган шамол.
қибла сўзи қатнашган жумлалар:
Тўрт томонинг қибла!
-
— Иккисидан бирини танланг, — деди Ойқиз қатъият билан, — ё кетмон, ё тўрт томонингиз қибла, бошингиз қаёққа оғса, ўша томонга жўнанг. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
ҚИБЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIBLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қибла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар