қил
билан улашинг
1. Бажо келтирмоқ, бажармоқ, ижро этмоқ, амалга оширмоқ.
-
Иш қилмоқ. Қиламиз десак иш кўп. Айтганингизнинг ҳаммасини қилдим. Билганингни қил. Қуш уясида кўрганини қилади. Мақол
-
Қиз томон, гарчанд тўйни бир йил кейин қилиш шарти билан бўлса ҳам, розилик берибди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
2. Баъзи отлар билан бирикиб, шу от англатган нарсани тайёрлаш, ҳозирлаш, пишириш маъносини билдиради.
-
Хамир қилмоқ. Гувала қилмоқ. Эшик қилмоқ. Пичоқ қилмоқ. Ром қиладиган уста. Ўтин қилмоқ. Нон қилмоқ. Шўрва қилмоқ.
3. Бирор-бир ишга, лавозимга қўймоқ, белгиламоқ, тайинламоқ, лозим кўрмоқ, танлаб олмоқ.
-
Вакил қилмоқ. Директор қилмоқ. Бўлим бошлиғи қилмоқ.
-
Қандай вазифа беришни ўзларингга ҳавола қиламиз, лекин ҳосилот кенгашига раис қилсаларинг, куймайсизлар. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Биз Ҳомидбойни ўзимизга куёв ўғил қилишдан ҳеч бир монелик кўрмаймиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. ёрд. фл. взф. Сўз ясаш учун хизмат қилади — от, сифат ва бошқалар туркумга оид сўзлардан турли маъноли феъллар ясайди.
-
Томоша қилмоқ. Таклиф қилмоқ. Рашк қилмоқ. Эълон қилмоқ. Орзу қилмоқ. Зўрлик қилмоқ. Душманлик қилмоқ. Обод қилмоқ. Шод қилмоқ. Безовта қилмоқ. Саришта қилмоқ. Оҳ-воҳ қилмоқ. Лип-лип қилмоқ. Тақир-туқур қилмоқ.
-
Ўғрилик қилгани учун қўл кесиладир ва ё дорга осиладир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Яна бир марта опалик қилсангиз, деб маслаҳатга келган эдим. Б. Раҳмонов, Юрак сирлари
-
Бўтабойга, колхоз мустаҳкам бўлади, деган гапнинг ўзи кифоя қилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор, чироқлари
-
Йўғон киши, худди ғозга ўхшаб, ғат-ғат-ғат қилиб кулди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
5. Боғлама вазифасида қўлланади.
-
Ўқитувчилик қилмоқ. Ўғлини муҳандис қилмоқ.
-
Сидиқжон ҳали бузилмаган тўқайнинг нариги томонида аравакашлик қилар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Мансур ҳам ўртоқлари билан шу майдонда футбол ўйнар қора кепкасини қошигача бостириб, дарвозабонлик қилар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ҚИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар