сохта
билан улашинг
1. Қалбакилик мақсадида аслига ўхшатиб ишланган, ясалган; ясама, қалбаки.
-
Сохта пул. Сохта имзо.
-
Мен билан Отабекни қаматиб, дор остига юборувчи, Отабек тилидан сохта талоқ хати ёзиб, бир-биримиздан жудо этувчи баттол Ҳомид экан. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Демак, Сиддиқ Шарипов — отангизнинг сохта исми-шарифи. Шарқ юлдузи
-
У бу ишга пухта ўйлаб киришган. Унинг сохта ҳужжатлари шундан далолат бериб турибди. Ёшлик
2. Етарли асосга эга бўлмаган, асоссиз, пуч.
-
Сохта даъво. Сохта назария.
-
[Фотима:] Бўлмаган сохта далиллар билан гапирувчи ифлосларнинг сўзига кириб, бу хилда қилиш яхши эмас. Ҳамза, Туҳматчилар жазоси
3. Ёлғондакам, таги пуч, юзаки.
-
Сохта обрў.
4. Самимиятсизлик билан шунчаки қилинган, носамимий, юзаки, ясама.
-
Сохта кулги. Сохта мулойимлик.
-
— Э, сизмидингиз, Шоқосим ака, танимай қолганим учун кечирасиз, — деди [Ҳафиза] жиндек сохта жилмайиб. Мирмуҳсин, Умид
-
Аппон чолунинг сохта, зўраки такаллуфидан ғазабланди. Ёшлик
-
Меҳмонлар орасида Марҳабо, талантлар! телевизион конкурсининг икки қатнашчиси ҳам бўлиб, улар сохта камтарликданми ёки тортинчоқликданми, бир чеккада қимтинибгина ўтиришарди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
СОХТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOXTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сохта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар