сой
билан улашинг
1. Икки адир ёки тоғ оралиғидаги, кўпинча оқар сувлар ҳаракати ва бошқалар натижасида ҳосил бўлган пастлик жой, сув йўли, водий.
-
Бой бойга боқар, сув сойга оқар. Мақол
-
Ҳозир кўклам кунлари: қирлар, сойлар кўк-қизил пушти, гўлос ва тағин аллақанча рангли чечаклар билан устларини бежаб, ошиқларга янги ҳаёт, янги умид бердилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Шундай водийда, пастликда доимий ёки мавсумий оқадиган кичик дарё, ариқ, ирмоқ.
-
Сой суви. Сойда чўмилмоқ. Сойдан кечиб ўтмоқ.
-
Чой тўкилиб, сой бўлмас, юлдуз йиғилиб, ой бўлмас. Мақол
-
У бомдодни адо этгач, харсанг тошлар оралаб шарқираб оқаётган сой бўйига тушиб, табиатнинг мислсиз жамолини томоша қилди. Мирмуҳсин, Меъмор
3. махс. Милтиқ стволи ичидаги бурама ариқча.
СОЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сой сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар