соябон
билан улашинг
1. айнан Зонтик.
-
Шойи соябон. Соябон тутмоқ.
-
Бўронбек чарм шапкали бошини соябон тагига яширди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Нариги хонада дарс тайёрлаб ўтирган неварасига, соябон тутиб, кўчадан тезда адасини чақириб келишни айтди. Мирмуҳсин, Умид
2. сўзлашув тили Шляпа, шапка ва шу кабиларнинг соя берувчи қисми.
-
Шапканинг соябони.
-
Бежиримгина тилла гардишли кўзойнаги-ю сер-бар похол соябони ўзига бирам ярашган Валентина ҳорғин жилмайди. М. Мансуров, Ёмби
-
Рўпарасида шляпанинг кенг соябони тагидан Хуморхоннинг кўзлари ёниб турарди. А. Мухтор, Туғилиш
3. Умуман, қуёш нуридан ёки ёмғирдан сақловчи ҳар қандай қурилма, пана.
-
Автобус станцияларига соябонлар қурилмоқда.
-
Қуёш тиккага келиб, аёвсиз қиздираётгани учун, ҳар ер-ҳар ерда соябонлар тикилган. Н. Аминов, Ёлғончи фаришталар
-
Шундай гаштли кунлардан бирида практикантлар, бошларида соябон, тепа устида давра қурганча, орқаларини офтобга тоблаб, карта ўйнаб ўтиришар эди. М. Мансуров, Ёмби
4. кўчма Паноҳ, ҳомийлик, хайрихоҳлик.
-
Тоғлар боши хиёбон. Бир худойим соябон. Нурали
-
Қон йиғлайсиз бу кун онам меҳрибон, Отам экан ҳаммамизга соябон. Зулфизар билан Авазхон
соябон сўзи қатнашган жумлалар:
Қўлини (ёки кафтини) соябон қилмоқ
-
Зокир ота қўлини соябон қилиб, шудгорнинг узоқ этагигача чамалаб кўрди. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
СОЯБОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOYABON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
соябон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар