совуқлик
билан улашинг
1. Ҳарорати, температураси паст эканлик.
-
Ҳавонинг совуқлиги. Уйнинг совуқлиги.
2. айнан Совуқ 1.
-
Манглайида совуқлик ҳис этиб, Кумуш кўзини очди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Совуқ гап, муомала, қилиқ; ёқимсизлик; қўполлик. Қилиқнинг совуқлиги.
-
Гапининг қўрслиги, муомаласининг совуқлиги учун қишлоқилар уни Соли совуқ деб атардилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ҳозир унинг [Сидиқжоннинг] кўзига жувон бирон совуқлиги билан эркакни ўзидан қочирадиган қари қиз эмас, кўп йигитларни ўзига шайдо қилган бир нозанин бўлиб кўринди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. айнан Совуқчилик.
-
Орага совуқлик солмоқ.
-
[Ёрқиной] Дадасининг терс юрганидан қайнонаси олдида ўзини гуноҳкор сезарди. Хайрият, орадаги совуқлик хийла юмшабди. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
5. Халқ табобатида: паст калорияли ов-қатлар (ёвғон хўрда, сут-қатиқ, сабзавот ва шу кабилар); зид. иссиқлик 3.
-
— Э, чойи кабуд, мижозга совуқлик қилур, — деди у. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
СОВУҚЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOVUQLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
совуқлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар