чидам
билан улашинг
1. Қийинчилик, дард, алам, азоб ва шу кабиларга тоқат қила олиш қобилияти; тўзим, тоқат, сабр-бардош.
-
Чидами йўқ одам. Чидам бермоқ.
-
Келса бошга ҳар оғирлик, воҳ дема, Бардош қилиб, чидам кўрсат, оҳ дема. Ҳабибий
-
Бола фақир ҳар бир оғирликни чидам билан енгишдан бошқа чораси йўқ. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Қабулга келганларни қунт ва чидам билан эшитиш, улар қўйган масалани ҳал этиш Ойқиз учун темир қонун эди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
2. Узоқ хизмат қилиш, чидаш хусусияти, пишиқлик, пухталик, мустаҳкамлик.
-
Чидами йўқ ип.
ЧИДАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHIDAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чидам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар