чигал
билан улашинг
1. Учини топиб, ёзиб бўлмайдиган, чалкашиб, у ер-бу ерига тугун тушиб қолган (ип, ингичка сим ва шу кабилар ҳақида).[
-
Онам] Отамнинг бу жавобидан чигал калаванинг учини топгандай, уни яхшилаб ечишга киришди. С. Айний, Эсдаликлар
2. кўчма Чалкашиб, мураккаблашиб кетган; чалкаш.
-
Чигал бир масала.
-
Мен она юртим, жонажон Оролим ва унинг чигал қисмати ҳақида оғир ўйга толдим. Газетадан
3. кўчма Муаммо; қийин масала.
-
Улуғбек ҳандаса илмида чигалларни ечувчи эрди. Ёшлик
-
Сув муаммоси ҳал бўлди-ю, бошқа чигал чиқди. Э. Самандар, Дарёсини йўқотган қирғоқ
чигал сўзи қатнашган жумлалар:
Чигалини ёзмоқ
-
Йигит ўрнидан туриб, чигалини ёзиш учун керишди. З. Аълам, Зарб;
-
Хола:] Бунақа уйларда ис босиб ўтираверса, юрагига зардоб тўпланади-да! Бундай тўйпўй қилиб, кўнглидаги чигалини ёзмаса. С. Нуров, Нарвон
ЧИГАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHIGAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чигал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар