чигиртка
билан улашинг
1. Тўғри қанотлилар туркумига мансуб, қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтирувчи ҳашарот.
-
Чигирткалар экин ер, экмай-тикмай текин ер. Мақол
-
Чигиртка чириллайди ҳаммаёқ сув қуйгандек жимжит. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
-
Уларнинг ўт-ўланларнинг орасидан майда сариқ, қора чигирткалар учиб чиқар, сакраб, бошқа ерга қўнарди. Ёшлик
2. кўчма нафр. Балохўр, босқинчи.
-
— Келдилар чигирткалар! — деди у томонга қараб Ҳайдар. Ҳаммалари у томонга қарадилар. Йигирма-йигирма беш отлиқ йўлни чангитиб келмоқда эди. С. Айний, Қуллар
ЧИГИРТКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHIGIRTKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чигиртка сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар