чидамли
билан улашинг
1. Қийинчилик, оғриқ, дард, алам ва шу кабиларга чидайдиган; тоқатли, тўзимли, бардошли.
-
Чидамли аёл. Чидамли эр лочин тутар. Мақол
-
Демак, Феруза чидамли бўла олмаган шаҳарлик ёш агроном йигит ўрнига келибди. Ҳ. Ғулом, Феруза
2. Турли оғир табиий шароитларда яшай оладиган.
-
узун толали ва ҳар қандай касалликларга чидамли, айниқса, вилтга чидамли навлар яратиш иши оқсаяпти. Мирмуҳсин, Умид
3. Узоқ хизмат қиладиган, чидайдиган; пишиқ, пухта, мустаҳкам.
-
Чидамли пойабзал.
-
— Мен ҳайронманки, — деди сўзга чиққан хўжалик мудири, — халқ силлиқ ва чидамли сурп, чит ва сатинларни олмай, қў-пол ва дағал бўз ва қалами орқасидан югуради. С. Айний, Қуллар
4. Турли шароитларда (ўт, сув ва шу кабилар таъсирида) ўз хусусиятларини йўқотмайдиган.
-
Ўтга чидамли ғишт.
ЧИДАМЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHIDAMLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чидамли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар