чида
билан улашинг
1. Руҳий ёки жисмоний қийинчиликларнинг тугашини сабр билан кутмоқ; уларга бардош бермоқ.
-
Оғриққа чидамоқ. Қийинчиликка чидамоқ. Совуққа чидамоқ. Танқидга чидамоқ. Қирқига чидаган, қирқ бирига ҳам чида. Мақол.
-
Бу гап менга анча оғир ботди, лекин чидадим. Ёшлик
-
Тошнинг қирраси оёғига ёмон ботди, лекин чидади. Ёшлик
2. Кўп, узоқ муддат хизмат қилмоқ.
-
Этигим узоқ чидади. Бўздан кўра сатин узоқ чидайди.
3. Турли шароитларда (ўт, сув, зах ва шу кабилар таъсири остида) ўз хусусиятларини сақламоқ.
-
Ўтга чидайдиган ғишт. Кислотага чидайдиган материал.
4. Етмоқ, кифоя қилмоқ.
-
Ётиб еганга турум тоғ чидамас. Мақол
-
[Мирзакаримбой:] Ҳар нимани бозордан олаверса, Сулаймоннинг ғазнаси ҳам чидамайди, жиян. Ойбек, Танланган асарлар
чида сўзи қатнашган жумлалар:
Чидаганга чиқарган
-
— Уйланишни чидаганга чиқарган, — деди магазинчи тоғамнинг суюкли хотини хахолаб. Газетадан
-
[Нури] Меҳмонга келган такаббур келин каби, ялқовланиб кезди, гилос гулларини томоша қилди. У шу билан қайнанасига: Чидасанг — шу, чидамасанг — катта кўча. Онам мени иш учун туққан эмас демоқчи бўлди. Ойбек, Танланган асарлар
ЧИДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHIDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чида сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар