тий
билан улашинг
1. Бирор иш-ҳаракатдан тўхтатмоқ, ундан ўзини ёки кимсани қайтармоқ; босмоқ, эрк бермаслик.
-
Кўз ёшини тиймоқ. Кўзинг оғриса, қўлингни тий; ичинг оғриса, нафсингни тий. Мақол
-
У беихтиёр енгларини шимараркан, кичкинагина гавдасида тийиб бўлмас куч пайдо бўлгандек эди. А. Мухтор, Туғилиш
2. Кутиб, куткилаб, тергаб йўлга солмоқ; ножўя иш, йўл ва шу кабилардан қайтармоқ: тергамоқ.
-
Сиз отамисиз, нимасиз ахир, ўғлингизни тийиб олиш сира эсингизга келади-ми? А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Яхши отадан ёмон бола туғилса ҳам бўлар экан. Отаси қандайин нозанин жувон тўғри келса ҳам, кўз қирини ташламас эди. Бу бебош бўлиб кетди, тиядиган кишиси бўлмади. Ойдин, Мардлик — мангулик
тий сўзи қатнашган жумлалар:
Оғзини (ёки тилини) тиймоқ
-
Ҳой бола, тилингни тий!
-
Комила ҳам ҳа-зил билан жавобга ҳозирланди-ю, яна тилини тийди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Йигитча чолга дашном бериб борарди, оғзини тиядиганга ўхшамайди. Муштум;
-
[Элмурод:] Кўп алам ўтганидан тилим шунақа ёмон бўлиб қолган. Хўжайинлар уриб-сўксалар ҳам, тилимни тия олмадим. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Оғзини тийиб қўёлмайсизларми?! И. Раҳим, Ихлос
Ўзини тиймоқ
-
Шожалил яна Одам эмасман, юз нима қилади менда? демоқчи бўлди-ю, ўзини тийди. Ю. Шомансур, Қора марварид
-
Қарсак чалишдан ўзини тийиб, одамларга боқиб жилмаяр эди. Н. Сафаров, Оловли излар
Қадамини тиймоқ
-
[Олахўжа] Гапни гинахонликдан бошлади: — Жуда қадамингни тийиб қўйдинг. Келиб, тоғангдан, ҳолинг қалай, деб суриштирай ҳам демайсан-а. П. Турсун, Ўқитувчи
ТИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар