титроқ
билан улашинг
1. от Совуқдан, қўрқувдан, ҳаяжондан ёки дармонсизлик, касаллик ва шу кабилардан юзага келадиган ғайришуурий ҳаракат, қалтироқ.
-
[Сидиқжоннинг] Телеграмма қоғозини тутиб турган қўли титрарди. Бу титроқ аста-секин бутун вужудини қамраб олди. Э. Усмонов, Кўнгил
-
Адолат сурбет Бозоровни кўриши билан ғазабдан қалтиради ва титроғини босиш учун пахта тераверди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. сифатдош Титраб, қалтираб турадиган, титрайдиган, титроқли; қалтироқ.
-
Титроқ қўл. Титроқ оёқ.
-
Муҳаммаджон унинг титроқ лабларига суқланиб қаради-ю, лекин журъат этолмай, қўлидан чўпиллатиб ўпди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Замира унинг титроқ вужуди ва ҳаддан ташқари оловли қарашига тоб беролмай, стол устига пастроқ энгашди. П. Қодиров, Уч илдиз
3. сифатдош Тўлқинланиб ёки узилиб-узилиб чиқадиган (асосан овоз, товуш ҳақида).
-
У, оппоқ рўмолчаси билан кўзларидан дона-дона оқиб тушаётган ёшини артиб, титроқ овоз билан жавоб берди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
титроқ сўзи қатнашган жумлалар:
Титроқ босмоқ (ёки турмоқ, кирмоқ, югурмоқ)
-
Наҳотки Аҳмад танбал қўлга тушган бўлса? Унда сир очилади Ёқуббекни титроқ босди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Кўйинг, дадаси, ҳадеб ич-ичингизни тимдалайверманг. Ҳар чўт қоққанингизда бир титроқ туради. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Ўрмонжон Қўрққан олдин мушт кўтарар деган хаёлда вужудига титроқ кириб, секин курсига ўтирар экан А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Майна бир дақиқа кўзини юмди, ғазабдан бутун аъзосига титроқ югурди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
ТИТРОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TITROQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
титроқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар