титра
билан улашинг
1. Совуқдан, қўрқувдан, ҳаяжондан ёки дармонсизликдан, касаллик ва шу кабилардан қалтирамоқ.
-
Ҳаёт пиқ-пиқ йиғлар, елкалари дир-дир титрар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Кўзларимиз тўқнашди-ю, унинг лаблари титраб, кўзларидан икки томчи ёш думалаб кетди. М. Жабборов, Севинч ёшлари
-
Шодлигимдан ўзимни йўқотаёздим, дағ-дағ титрайман. Газетадан
2. Қимирламоқ, тебранмоқ, силкинмоқ, ларзага келмоқ.
-
Баланд, тўғри ўсган, учлари бир-бирига туташган қатор тераклар жимгина титрайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Али тажангнинг сарғиш мўйлови титраб кетди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Ғуломжоннинг гурзиси асов тош устига даҳшат билан урилганда, бутун тоғ титрар, унгур ичи гумбурлаб кетар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Титроққа ўхшаш бўлиниб-бўлиниб чиқмоқ, ифодаланмоқ (овоз, товуш ҳақида).
-
Қаттиқ титраган дераза орқали узоқда ўт-бўронлар кўринади. Ойбек, Қуёш қораймас
-
— Қалай энди, тузукмисиз? — Шукур, раҳмат, —унинг овози титраб, гапининг охири яхши эшитилмади. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Уйнинг яқиндагина сирланган, бўёқ иси анқиб турган шифти остида тор садолари титраб кетди. Ў. Ҳошимов, Баҳор қайтмайди
4. кўчма Титроққа ўхшаш ифода бермоқ, ҳаракатланмоқ.
-
Сўзлар экан, юраги машъум бир эҳтимолнинг даҳшатидан титрар, тили ҳам осонлик билан ҳаракатланмас эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ТИТРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TITRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
титра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар