тузилма
билан улашинг
1. Бирор нарсанинг ўзаро боғлиқликда (алоқада) бўлган қисмлари бирлиги, шундай қисмлардан иборат яхлит ҳолдаги нарса.
-
1888-йилда ҳужайра ядросида тузилмалар топилиб, уларга хромосомалар, яъни рангли таначалар деган ном берилди. Фан ва турмуш
-
Улар бош мия ва орқа мия ҳамда чакка асаб тузилмаларининг зарарланиши натижасида келиб чиқади. Н. Ёқубов, Жон
2. Маълум қисмлар асосида юзага кел-тирилган, тузилган, ташкил этилган нарса.
-
уч юздан ортиқ тадбиркорлик тузилмалари фаолият кўрсатмоқда. Газетадан
-
Шаҳардаги ноорганик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи комбинат ва заводлар билан ўқув-илмий ишлаб чиқариш тузилмасига айланади. Газетадан
-
Умид марказининг вужудга келишида Тошкентдаги ўнлаб корхоналарнинг жамоалари, тижорат ва давлат тузилмалари иштирок этди. Газетадан
ТУЗИЛМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUZILMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тузилма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар