беғубор
билан улашинг
1. Чанг-ғубордан, ифлосликдан холи; мусаффо, тоза.
-
Зангори осмон ҳам шундай тиниқ, шундай беғуборки, кўзни олади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Беғубор, майин шабада эсади-ю, одамларни боғ-у роғларга чорлайди. Газетадан
-
Осмон кўнглим каби кенг, Кўнглим каби беғубор. Э. Воҳидов, Муҳаббат
2. кўчма Кўнглида ёмонлиги, кири йўқ; пок, софдил, сидқидил.
-
Беғубор йигит.
-
Юзидан меҳр ёғилиб турган бу ажойиб, содда, беғубор қизга шартта уйланиб, ойимни бахтиёр қилишга нима халақит беради? А. Мухтор, Асарлар
-
Толибжон бу содда ва лекин беғубор кишиларнинг ўзларидек беғубор суҳбатларига кулиб-кулиб, қулоқ солиб ўтирар эди. С. Аҳмад, Жимжитлик
3. кўчма Доғ тушмаган, покиза.
-
Элмурод қаршисида чуғурлашган, кўзлари тиниқ, қалблари беғубор болаларнинг ҳар бирини қучоқлаб, юзларидан ўпгиси келди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Дўппимни ерга олиб, энди ўйлаб қарасам, Ёшлик дегани асли поклик экан, беғубор. А. Орипов
БЕҒУБОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEG‘UBOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
беғубор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар