беғараз
билан улашинг
1. Ўз манфаатини кўзламасдан, холис иш тутадиган, ёмонликни истамайдиган, ғаразсиз.
-
Беғараз одам. Беғараз дўст.
-
Халқ ғамида, эл ғамида келган беғараз кишиларни мингбоши масхара қилар қувар деб ўйламаган эдилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Балки биз беғараз, шунчаки дўстларча гаплашиб юргандирмиз. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
2. Ёмон ниятни кўзда тутмаган, сидқи-диллик билан қилинган; холисона.
-
Беғараз танқид. Беғараз гап. Беғараз ёрдам.
-
Кўпчилик ўз тарихи ва маданиятининг беғараз тарғиботчиси сифатида қолди. Газетадан
-
Етук кишиларни яна минг йиллар Халқ фарзанд атайди, жондан — беғараз. Ғ. Ғулом
БЕҒАРАЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEG‘ARAZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан БЕҒАРАЗ сўзига берилган маънолар
беғараз сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
беғараз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing