безрай
билан улашинг
1. Кузни лўқ қилиб туриб олмоқ, бақраймоқ, без бўлиб турмоқ.
-
Мингбоши яна нима дейсан? дегандай, безрайиб тураверди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Илгари унча-мунча даккини сиртига юқтирмай, безрайиб тураверадиган Авезов ҳозир хотини билан онаси олдида мўминтой боладай бўйин эгиб турарди. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
2. Ҳайратдан, қўрқув ва шу кабилардан донг қотмоқ, серраймоқ.
-
Ойшабону нима дейишини билмай, ўтирган ерида безрайиб қолди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Йўл бўйидаги янтоқнинг тагидаги калтакесак менга қараб, безрайиб турар эди. М. Хайруллаев, Меҳр кўзда
3. кўчма Бир ҳолатда қотиб турмоқ; ҳеч бир ўзгаришсиз ётмоқ.
-
Ҳозир биз бир томони ҳали безрайиб ётган чўл, бир томони эса обод бўлган ернинг ҳудудида турардик. С. Аҳмад, Чўл бургути
-
Чўлга қарадим: сарғайиб, безрайиб сукут этади. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Ҳали барг ёзмай, безрайиб турган сада тагидаги чойхона сўриларида одам кўп. С. Аҳмад, Ҳукм
БЕЗРАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEZRAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
безрай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар