безовта
билан улашинг
1. Одатдаги ороми, тинчи бузилган, ҳаяжон ва изтиробга тушган; ҳаловати йўқолган, бетинч, ғаш.
-
Мадамин бу ердан чиқиб, яна безовта жонига малҳам қидирди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Қишлоқ кўчалари жимжит, фақат ҳовлиларда нимадандир безовта бўлиб итлар ҳуришади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Қизни безовта қилмай, дегандай ўрнини осойишта йиғиб, ҳовлига тушди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
2. Тинчлиги бузилган; нотинч.
-
[Жўра:] Қўрбоши ака, неча йилдан бери замона безовта. И. Султон, Бургутнинг парвози
-
Бу ернинг ўжар табиатига, ғилдирак устидаги безовта турмушга у тез кўникди. Газетадан
-
Яна Норин суви безовта чайқалди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Безовта шамол бирданига кучайиб, қора булут пардасини суриб келди. М. Қориев, Қиз узатиб борганда
3. Ҳаловати йўқ; бетоқат, беором.
-
Бола туни билан безовта бўлиб чиқди.
-
Қишлоқда табиблик қилиб юрган вақтларида бундай безовта бетобларни кўп кўрган. И. Раҳим, Чин муҳаббат
БЕЗОВТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEZOVTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
безовта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing