сурт
билан улашинг
1. айнан Суркамоқ.
-
Деворларга бўёқ суртмоқ. Юз-қўлига совун суртмоқ.
-
Пайғамов лабига, чаккаларига билинар-билинмас атир суртди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Аҳмад бригадир боласи олиб келган пиёзни белбоғидаги пичоқ билан иккига бўлиб, сувини боланинг бармоғига суртди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Чол икки қўлини юзига суртди. С. Аҳмад, Уфқ
2. Артмоқ, артиб-суртиб тозаламоқ.
-
Гўрўғли қандай таом бўлмасин, еб бўлгандан кейин, агар сув ўрнига заҳар ичса ҳам, шу рўмол билан оғзини суртса, еган-ичгани баданига мойдай эриб, сингиб кетар эди. Гулшанбоғ
сурт сўзи қатнашган жумлалар:
Бурнига кесак суртмоқ
Кўзга (ёки юзга) суртмоқ
-
Кўзга суртиб, фарзанд, дедим, ўзингни, Жон борида суртдим кўзга изингни. Маликайи айёр
Оёғига юз суртмоқ
СУРТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SURT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сурт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар