сурон
билан улашинг
1. Кучли шовқин, ғовур-ғувур, шов-шув.
-
Бобур умрининг сўнгги йилларида саройдаги хушчақчақ сурон билан тўла базм-у томошалардан совиган эди. Х. Султонов, Бир оқшом эртаги
-
Сурон тиниб, ҳамма яна жойига ўтириб бўлгач, Ошно ҳеч гап айтмагандай, воҳа раҳбарига юзланди-да, жўнгина сўради М. М. Дўст, Лолазор
2. ҳарб. Қўшинларнинг жанг майдонида бир-бирига қарама-қарши турган ёки ҳужум вақтидаги аскарлар ҳайқириғи.
3. кўчма Катта қийинчилик, азоб, машаққат.
-
Суронлар йўлимда турибди кутиб, Ўзинг қўлла энди мени, онажон. А. Орипов, Йиллар армони
-
Балки, ўз набиралари қучоғида осуда ҳаёт кечираётгандир? Ҳар уруш суронлари ёдга тушганда, юракда бир оғриқ билан сизларни эслар? Шарқ юлдузи
сурон сўзи қатнашган жумлалар:
Сурон солмоқ (ёки кўтармоқ)
-
Кўпчилик дам урса, бўлади бўрон, Саҳрога солади даҳшат ва сурон. А. Пўлат
-
Тракторлар сурон кўтариб, ер бағрини тилка-пора қилади. Шарқ юлдузи
СУРОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SURON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
СУРОН сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан СУРОН сўзига берилган маънолар
сурон сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
сурон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар