сурма
билан улашинг
1. Менделеев даврий системасининг В гуруҳига мансуб кимёвий элемент, кумушсимон оқ, мўрт металл.
-
Сурма кони. Сурма рудаси.
-
Сурманинг алюминий, галлий, индий билан ҳосил қилган қотишмалари яримўтказгичлар ишлаб чиқаришда қўлланади. ЎзМE
2. Таркибида шу элемент бўлган қорамтир пардоз бўёғи (қош, киприкларни бўяш учун ишлатилади).
-
Сурма қўймоқ. Кўзига сурма тортмоқ. Ўсма кетар — қош қолар, Сурма кетар — кўз қолар. Мақол
-
Саломатнинг сурма тортилган кўзлари ола-кула бўлиб кетди. Х. Султонов, Бир оқшом эртаги
-
Юзлари худди олмадай таранг. Бир жуфт қуралай кўзи сурма босгандай қора, бир қараши биланоқ юрагимни така-пука қилиб ташлади. Ҳамза, Танланган асарлар
сурма сўзи қатнашган жумлалар:
Сўқир кўзга сурма
-
Ўрмонжон кулди: — Сўқир кўзга сурма нима қиласизлар, нима қиласан алдаб? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Суриладиган, сурилма.
-
Сурма қопқоқ. Столнинг сурма яшиги.
СУРМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SURMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сурма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар