безилла
билан улашинг
1. айнан 1 безангламоқ.
2. Юраги безилламоқ Юраги ботинмаслик, қўрқмоқ; ҳадик ва қўрқинчга тушмоқ.
-
Хотиним кир юваман деса, менинг юрагим безиллайди. М. Хайруллаев, Рашк
-
Ундан ҳамма безилларди. Ким асаб, ким юрак, ким қон босимига чалинса ва ёки ишдан ҳайдалса, барчасига шу — Ҳамида сабабчи бўларди. Ёшлик
-
Хотинининг ер тагидан хўмрайиб қарашлари юрагини ёмон безиллатиб қўйган эди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
3. Зириллаб, қақшаб оғримоқ, без-без қилмоқ.
-
Баданидан иситма чиқар, чакка то-мирлари урар, кўнгли озар ва бутун вужуди безиллар эди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Жангчилар, оёқларининг безиллаб қолганидан бўлса керак, ўрдакдек лапанглаб юрардилар. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Қабариб, қонталашиб кетган товонлар бари бир, чўғ теггандай безиллайди. О. Ёқубов, Излайман
БЕЗИЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEZILLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
безилла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар