озиқ
билан улашинг
1. Овқат бўладиган маҳсулот, ов-қатли дон-дун; емиш.
-
Озиқ маҳсулоти. Бир кунлик йўлга чиқсанг, бир ҳафталик озиқ ол! Мақол
-
Ёзнинг ёзиғи — қишнинг озиғи. Мақол
-
Йигитлардан бири дастурхон ёзиб, йўлга олган озиқларини ўртага қўйди. А. Қаҳҳор, Мастон
-
Нима, озиқ биттами, қозон осмадингиз! Ойбек, Танланган асарлар
2. Ҳайвонлар овқати, ем-хашак.
-
Ҳайвонлар учун қишга озиқ тайёрламоқ. Қуртларга озиқ бермоқ.
3. Ўсимликлар ўсиш жараёнида ердан оладиган моддалар.
-
Ўсимликларга қўшимча озиқ бериш. Илдиз озиқ берса, новда кўкарар. Мақол
озиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Жон озиғи ёки жонга озиқ
-
Яхши сўз — жон озиғи, ёмон сўз — бош қозиғи. Мақол
-
Майин эсган насими, об-у ҳавоси, Бўлур жонга озиқ завқ-у сафоси. Ҳабибий
Маънавий (ёки руҳий)
-
Гўзал адабиёт — руҳий озиқ. А. Қаҳҳор, Сароб
Озиқ тиш
ОЗИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OZIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
озиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар