беш
билан улашинг
1. снқ. сон Беш рақами ва шу рақам билан ифодаланган, тўрт билан олти орасидаги сон, миқдор.
-
Беш киши. Беш килограмм олма. Беш карра беш — йигирма беш.
-
Толибжонбойнинг беш ўғли, уч қизи бор экан. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ўзингиз ўйлаб қаранг, ўқувчилар бундан беш йил аввалги ўқувчилар эмас. С. Зуннунова
2. Беш балли баҳо тизимида энг юқори (аъло) баҳо.
-
Математикадан беш олдим. Унинг аттестатида нуқул бешлар.
3. Кўп, ортиқ, зиёда..
беш сўзи қатнашган жумлалар:
Беш кетмоқ
Беш кунлик дунё
-
Беш кунлик дунёда ўйнаб қолайлик. Эрали ва Шерали
Беш қўл баравар эмас
-
— Беш қўл баравар эмас, — деди Ҳакимбойвачча, — биров олим, фозил бўлади, биров мардикор, ҳаммол бўлади. Ойбек, Танланган асарлар
Беш қўлни (ёки бармоқни, панжани) оғзига урмоқ (ёки тиқмоқ)
Иши беш
-
Пухтанинг иши беш. Мақол
БЕШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BESH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
беш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар