токи
билан улашинг
1. Бош гапда ифодаланган иш-ҳаракатнинг эргаш гапда ифодаланган мақсадга қаратилганлигини англатади (бунда эргаш гап кесими, кўпинча, буйруқ майли шаклида келади).
-
Қаттиқроқ гапиринг, токи ҳамма эшитсин. Бизнинг мақсадимиз кишиларга онг, тушунча бермоқ, токи ҳар бир киши яхшилик ва ёмонликни, оқ-у қорани ўзи ажрата оладиган бўлсин! П. Турсун, Ўқитувчи
2. айнан То 2.
-
Ҳамма, токи кариялар ҳам ишга тушиб кетди
-
Токи боласи турган боғчагача эргашиб бордим Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
3. Бош ва эргаш гапдаги нарса-ҳодиса, иш-ҳаракатнинг бир вақтга оидлигини, сабаб-шарт муносабатини билдиради.
-
Токи бормен, суймаган одамингизга узаттирмас-мен. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Пойдевор омондир. Демак, уй омон. У яна тикланар, Токи бор фироқ, Токи бор бошимда Бу кадим осмон, Токи бор боболар Қон тўккан тупроқ. Х. Даврон, Қақнус
ТОКИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOKI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
токи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар